ЖЧ саралаши. Тожикистон йирик ҳисобда зафар қучди, Ўзбекистон энди энг яхши иккинчи ўриндаги жамоалар орасида 5-ўринда
Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган бир неча учрашувлар ўз яниҳоясига етди. "F" гуруҳи иштирокчилари Тожикистон ҳамда Мьянма терма жамоалари ўртасидаги ўйин қўшниларимизнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Голларга Комрон Турсунов, Манучехр Жалилов, Шериддин Бобоев ҳамда Шахром Самиев муаллифлик қилди. Шу тариқа, Тожикистон очколари сонини 13 тага етказиб олган ҳолда, 2-ўринга кўтарилиб олди. Энди улар энг яхши иккинчи ўрин учун курашда 4-поғонага чиқди.
Шунингдек, Япония - Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги беллашувда "кунчиқар юрт вакиллари" 5:1 ҳисобида зафар қучди. Номинал мезбонлар сафида Онаиу хет-трикка эришган бўлса, Сасаки ва Асано ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди. Бу аниқ зарбаларга қирғизистонликлар сафида Мурзаев бир марта жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.
Шундай қилиб, "самурайлар" гуруҳдаги 8 ўйинниг барчасида ғалаба қозонди. 10 очко жамғарган Қирғизистон 3-поғонани банд этган.
Фикрлар