ЖЧга чиққан Марокаш термаси Мунир туфайли судга мурожаат қилмоқчи
Ads

Марокаш Футбол Федерацияси Испаниянинг “Алавес” клубида ижара асосида тўп сураётган Мунир Эл Хаддадини ЖЧ-2018 да рўйхатдан ўтказиш учун Халқаро спорт арбитраж судига мурожаат эмоқчи.

Келиб чиқиши марокашлик бўлган Мунир 2014 йил Испания терма жамоаси сафида Македонияга қарши баҳсда майдонга тушган эди. Шундан буён футболчи “қизил фурия”га бошқа жалб этилмади.

22 ёшли футболчи бу орада Марокаш термасидан чақирув олди ва ёзда фуқаролигини алмаштириш ҳаракатига тушган эди.