Жек Грилишга "Астон Вилла"ни тарк этишни тавсия қилишмоқда

"Манчестер Сити" собиқ ҳимоячиси Майка Ричардс "Астон Вилла" сардори Жек Грилишга клубни тарк этишни маслахат берди.

"Жек "Астон Вилла"ни яхши кўради, бироқ энди унга бу клуб кичкиналик қилади. Мен уни Чемпионлар лигасида ҳам тўп суришини хоҳлайман. Агар "Вилла" Примеьер-лигада қолишни уддаласа, унда Грилиш аниқ клубни тарк этмайди", - дейди Ричардс.

Олдинроқ, футболчи учун "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" клублари даъвогарлик қилаётгани хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!