Жек Уилшер Азарнинг АПЛга қайтиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди

"Арсенал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жек Уилшер "Реал" футболчиси Эден Азарнинг АПЛга қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди.

Айрим хорижий нашрларнинг ёзишича, бельгиялик ярим ҳимоячига "Ньюкасл" клубидан жиддий қизиқишлар мавжуд. Ушбу жамоага яқиндагина Эдди Хау бош мураббий этиб тайинланган эди.

"Азар бутунлай бошқа даражадаги футболчи, лекин менимча, у Эдди Хау қўл остида ўйнашни яхши кўрарди. Бу сиз ўйнашни орзу қиладиган мураббий ", – деди Уилшер.

Эслатиб ўтамиз, Уилшер ўз вақтида "Борнмут"да айнан Эдди Хау қўл остида тўп сурган.

“Челси”даги муваффақиятли фаолиятидан сўнг “Реал”га ўтган Азар жорий мавсум “қироллик клуби”да 12 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!