Жеко "Милан"га қарши баҳсни заҳира ўриндиғида бошлаши мумкин

Римнинг “Рома” клуби устози Эусебио ди Франческо  жамоа ҳужумчиси Эдин Жекога бироз дам беришни режалаштирмоқда.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра босниялик форвард бугун А Сериянинг 26-турида бўлиб ўтадиган “Милан”га қарши баҳсни заҳира ўриндиғида бошлаши мумкин. Унинг ҳужумдаги ўрнини эса Патрик Шик эгаллаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Жеко жорий мавсум А Сериянинг фақатгина 1та баҳсида заҳирадан майдонга тушган ҳолос. Унинг ҳисобида ҳозирча 11та гол мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” ҳамда “Милан” жамоалари ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан 00:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!