"Женоа" бош мураббийи "Беневенто"га қарши баҳс ҳақида нималар деди?
Италия А Сериясининг 32-туридан ўрин олган "Женоа" - "Беневенто" учрашуви томонларнинг 2:2 ҳисобидаги дуранги билан якунланди. Ушбу беллашувдан сўнг, "гриффонлар" устози Давиде Баллардини матбуот анжуманида иштирок этди.
"Хавфсизлик харитасини тузиб чиқмоқчи эмасмиз, мақсадимиз - кейинги учрашувга эътиборимизни қаратиш. Шу пайтгача қилган ишларимиз темпимизни сақлаб қола олсаккина, аҳамиятга эга бўлади. Келганимдан буён 19 ўйинда 26 очко жамғаришга эришдик.
Ҳозирги асосий вазифамиз ўйин услубимизни маҳкам ушлаган ҳолда мавсум якунигача етиб бориш. Бўшашиш яхши оқибатларга олиб келмайди", - деди Баллардини.
"Женоа" навбатдаги ўйинини 24 апрель куни "Специя"га қарши ўтказади.
Фикрлар