"Женоа" бош мураббийи "Специя"га қарши ўйин олдидан нималар деди?

Италия чемпионати 14-тури "Специя"га қарши ўйин олдидан "Женоа" устози Давиде Баллардини ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Генуяга доимо улкан ҳиссиётлар билан қайтаман.  Ҳозир менда катта масъулият ва машғулотлар учун иштиёқ бор. Бу майдон - бизнинг ҳаётимиз.

Жамоа мухлислари мени инсон ва мураббий сифатида қадрлашади, чунки улар менинг тимсолимда тоза, ҳалол, қобилиятли, оқкўнгил, самимий ва уятчан одамни кўришади, ростдан ҳам бироз уятчан ва қўполроқман. Балки, улар генуяликларга ўхшаш жиҳатларим учун ҳам ҳурмат қилишар?

Жамоани икки кундан буён шуғуллантиряпман. Бугун тўлиқ таркибда машғулот ўтказган биринчи кунимиз бўлди. Нима бўлишидан қатъий назар, барчамиз ўйинни яхши ўтказмоқчимиз, чунки фақат шу йўл билан рақобатбардош бўлишимиз ва бундан завқланишимиз мумкин.

Футболчиларнинг техник имкониятларини барчамиз биламиз, аммо мен учун улар ўзларини қандай тутиши, майдондаги ҳаракати ва кундалик ҳаётдаги ғоялари ҳам муҳим.

Турнир жадвалига эътибор беришга мажбурмиз. Бу барчани ранжитиши аниқ, шунинг ўзи яхши томонга ўзгаришимиз учун туртки бўлиши керак. Агар ҳаммамиз масъулиятни ҳис қилсак бирон нимани ўзгартира оламиз", - дейди Баллардиини.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
B5TV Bexruzbek
23/12/2020 13:34
Yangi murabiy omadli kelsin