“Женоа” етакчисига тўрт йиллик шартнома таклиф қилади

Мавсумни А Серия мусобақа жадвалининг ўртасида якунлаган “Женоа” раҳбарияти “Марсель”дан олиб келинган нидерландиялик ярим ҳимоячи Кевин Стротманга тўрт йиллик янги битим таклиф қилиб, уни жамоа сафида олиб қолмоқчи.

Маълумотларга қараганда, айни пайтда томонлар ўртасидаги музокаралар ҳал қилувчи паллага кирган. Генуяликлар  31 ёшли футболчининг маошини икки карра оширишни таклиф қиляпти.

Мавсум ярмидан Элдор Шомуродовнинг жамоадошига айланган нидерландиялик ярим ҳимоячи А Серияда 18 та учрашув ўтказиб, тўртта голли пас оширди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов якунланган мавсумда А Серияда саккизта голга муаллифлик қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!