“Женоа” кашф қилган юлдузни Иброҳимович сўндирди

“Женоа”даги сермаҳсул ўйинидан сўнг, “Милан”га трансфер қилинган Кшиштоф Пёнтек бу жамоани нега тарк этгани ҳақида маълум қилди.

- “Милан”дан кетишимга Златан Иброҳимович сабабчи. Мен кетма-кет беш-олтита учрашувда захирада ўтиришимни тасаввур қила олмайман. Ибра таркибдан фақат жароҳат олганида чиқади. У келганидан кейин бир нечта учрашувда бирор дақиқага ҳам майдонга тушмадим. Менга Италия кубогида имкон беришди. Гол уриб, голли пас оширганимни ҳам инобатга олмай, захирага михлаб қўйишди. Сабрим чидамади ва клубдан кетишни маъқул топдим, - деди Кшиштоф Пёнтек.

Польшалик ҳужумчи айни пайтда Бундеслигада “Герта” шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу жамоада 24 та учрашувда олтита гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!