"Женоа" мураббийи қайси футболчиларни эътироф этди?

Италия чемпионати 28-турида "Парма" ўз уйида "Женоа"ни қабул қилади. Беллашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида генуяликлар устози Давиде Баллардини иштирок этди ва рақиб борасидаги фикрларини баён қилди. Бу ҳақда LaGazzettadelloSport нашри хабар берди.

- Бизни қийин ўйин кутмоқда. Жамоалар бир-бирини яхши билади. "Парма" охирги турларда ижобий натижаларга эришмоқда. Уларнинг мураббийи 5 йилдан бери жамоада ишлайди.

Рақибнинг кучли жиҳатларидан бири шуки, агар сиз зичроқ ҳаракат қилмасангиз ҳимоянгизни очиб юбориши, тезкор ҳужумлар билан бўш ҳудуддан кириб бориши мумкин. Ярим ҳимоясида Ясмин Куртич ва Юрай Куцка каби ажойиб футболчилар бор. Улар майдонда турли хил қарорларни қабул қила олади ва сиз бунга тайёр бўлишингиз лозим, - деди Баллардини.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!