"Женоа" навбатдаги баҳсга тайёргарликни бошлади (Фото)
Генуяликлар кейинги турни 20 февраль куни ўтказишади
13 февраль куни Италия чемпионати доирасида "Торино"га қарши баҳсдан сўнг "Женоа" машғулотларга киришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Генуяликлар 22-турдан кейин кечадан янги беллашувга ҳозирликни бошлашди. Элдор Шомуродов жамоаси тикланишга эътибор қаратиб, енгил машқларни бажарди. Футболчилар бугундан асосий машғулотларга киришади.
Генуяликларнинг навбатдаги ўйини 20 февраль куни "Верона"га қарши кечади. Учрашув Генуяда ўтказилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар