“Женоа” трансфери барбод бўлди. Шомуродовга бошқа рақобатчи келади

  • 21 январь, 2021, 09:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Женоа” раҳбарияти ЦСКАнинг аргентиналик ҳужумчиси Адольфо Гайч трансфери бўйича москваликлар билан музокара олиб бораётган эди.  Истеъдодли футболчининг ўзи ҳам Элдор Шомуродов жамоасига кўчиб ўтишга розилик берганди.

Tecno

Россия оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларда бу трансфер амалга ошмаслиги ва томонлар музокарани тўхтатгани ёзилмоқда.

Маълумотларга қараганда, генуяликлар Адольфо Гайчни ярим йилга ижарага олишни истаган. ЦСКА эса, ижара муддатини бир ярим йил қилиб белгилаган.

Энди Давиде Баллардини жамоа ҳужум чизиғига “Аталанта” вакили Сэм Ламмерсни олиб келмоқчи. Нидерландиялик ҳужумчи ҳозирги жамоаси сафида А Серияда 10 та учрашувда иккита гол уришни уддалади.

ЦСКА эса Адольфо Гайчни “Балонья” ва “Парма”га трансфер қилиш бўйича ишни давом эттиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!