Италия А Серияси 31-туридан ўрин олган учрашувни "Женоа" меҳмонда ўтказади. Генуяликлар чемпионлик учун даъвогарлар қаторида эътироф этилаётган "Милан" майдонига сафар қилади.

Шомуродов машғулотларга киришди. Рақиб чемпионлик учун даъвогар (фото)

Мазкур баҳс учун клуб бош мураббийи Давиде Баллардини қайдномани эълон қилди. Унда ҳамюртимизнинг исмини ҳам учратишимиз мумкин. Демак, "Сан Сиро"да бўлиб ўтадиган беллашувда Элдор ҳаракат қилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

"Милан" - "Женоа" ўйини 18 апрель куни Тошкент вақти билан соат 15:30 да старт олади. Жамоаларнинг сўнгги қарама-қаршилигида 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилганди.

EzLdhs4VcAQw2OX

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар