
Жепаровнинг дубли жамоасига йирик ҳисобдаги ғалаба олиб келди
Бугун Эрон-Про лигасида 15-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Сервер Жепаров тўп сурадиган Техроннинг “Истиқлол” клуби ўз майдонида “Сепахон”ни қабул қилди.
Ушбу ўйиннинг 4-дақиқасида Горбани исфахонликлар дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни очган бўлса, 36 ва 47-дақиқаларда айнан ҳамюртимиз гол киритиб, ҳисобни йирик кўриниш олишига олиб келди.
Эрон Про-Лигаси. 15-тур
“Истиқлол” – “Сепахон” 3:0
Голлар: Горбани(4), Жепаров(36 ва 47).
Фикрлар