Жерар Пике: “Барселона” унчалик ёмон натижа қайд этмади
Ads

 

“Барселона” жамоаси ҳимоячиси Жерар Пике “Атлетик Бильбао”га қарши (1:2) Испания Кубоги нимчорак финал илк ўйини ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди.

“Барселона” унчалик ёмон натижа қайд этмади. Майдон эгалари бизга юқори босим ўтказди. Лекин ўйин давомида яхши ҳаракат қилдик. Рақиб бизга нисбатан қўпол ўйнади ва шунга яраша жазоланди. Чорак финал йўлланмаси ҳамон очиқ қолмоқда”, – деди Пике.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Атлетик” ўртасидаги жавоб ўйини 11 январь куни бўлиб ўтади.

Луис Энрике “Барселона”нинг чорак финалга чиқишини шубҳа остига олди