Жерар Пике теннис бўйича
Ads

"Барселона" жамоасининг ҳимоячиси, "Kosmos" сармоявий гуруҳининг раҳбари испаниялик Жерар Пике теннис бўйича "Дэвис кубоги"га 3 миллиард АҚШ долларини сармоя қилишни ва финал баҳсини ноябрь ойидан сентябрь ойига кўчириш ниятида эканини айтиб ўтди.

"Мен кўплаб теннисчилар билан гаплашиб кўрдим. Улар финални сентябрь ойида ўтишини исташмоқда. Биз уларнинг таклифини инобатга олмоқчимиз. Надаль, Чилич, Зверев, Жокович ва бир қатор маҳоратли теннисчилар билан суҳбатлашдим. Улар ҳам сентябрь ойида ўйнашни исташмоқда. Биз уларга энг маъқул санани танлаймиз ва финални ноябрь ойидан сентябрга кўчирамиз.

Айни дамда "Kosmos" ва "АТР" ўзаро музокаралар ўтказмоқда. Биз нафақат финал кунини балки, ушбу мусобақада иштирок этадиган теннисчиларга рейтинг очколари бериш бўйича ҳам келишиб олмоқчимиз", – дейди Пике.