Жеррард: Клоппга ҳозироқ ҳайкал ўрнатилиши керак

“Ливерпуль” афсонаси Стивен Жеррард АПЛ чемпионлиги қўлга киритилгач, бош мураббийи Юрген Клоппга ҳайкал ўрнатилиши кераклигини айтди.

“Мен Клоппни биламан. У жуда камтарин ва ҳурматли, лекин агар унинг иш кўламига назар ташласангиз, у Билл Шанкли ва Боб Пейсли сингари ажойиб мураббийлар билан бир қаторда тилга олинишга муносибдир.

Менимча, Юргенни ҳозирнинг ўзида мукофотлаш керак. Кўпинча футболда одамлар ёши ўтгандан сўнг тан олинади. Аммо, “Ливерпуль” хўжайинлари бундай қилишмайди. Клопп премьер-лигада ғолиб бўлганидан кейин, улар унинг ҳайкали устида ишни бошлаб юборишлари керак”, - дейди Жеррард

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар