Жеррард Саудия клубини бошқаришга рози бўлди

Айни дам ишсиз юрган Стивен Жеррарднинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўлиши мумкин. У "Ал-Иттифоқ"га бош мураббий бўлишга рози бўлди, дея хабар бермоқда "The Athletic" нашри.

Манбанинг таъкидлашича, англиялик мутахассис илк таклифни рад қилди, лекин музокаралар давом этди ва деярли келишувга эришилган. 

Эслатиб ўтамиз, Жеррард сўнгги марта "Астон Вилла"да ишлади. У клубдаги муваффақиятсизликдан кейин бир нечта АПЛ клубларидан келган таклифларни рад қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!