Жервонта Дэвиснинг ҳукмронлигига чек қўйилди
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси уч вазн тоифасида жаҳон чемпиони Жервонта Дэвисга "танаффусдаги чемпион" унвонини берди. Бу ҳақда "Boxing Scene" нашри маълум қилди.
Ушбу қарор Дэвисга қарши Флорида штатида қўзғатилган янги жиноий иш билан боғлиқ бўлиб, у ерда унга калтаклаш, ноқонуний қамоққа олиш ва собиқ қиз дўстини ўғирлашга уриниш айбловлари қўйилган. Ушбу айбловлар унинг 2025 йил ноябрь ойида Жейк Пол билан бўлиб ўтган жангининг бекор қилинишига олиб келди.
WBА президенти Гилберто Мендоза боксчининг янги мақомини тасдиқлади ва унинг тўрт йиллик чемпионлигига чек қўйди. Ассоциация Ижроия қўмитаси тез орада бўш турган чемпионлик учун кимлар курашишини ҳал қилади. Энг юқори рейтингга эга бўлган икки боксчи - Флойд Скофилд ва Лукас Баҳди эҳтимолий даъвогарлар ҳисобланади.



Фикрлар