Жейдан Санчо бўйича якуний қарор эълон қилинди

“Боруссия” клуби Жейдон Санчо бўйича охирги қарорини маълум қилди. Унга кўра, 20 ёшли англиялик футболчи ёзги трансферлар вақтида ҳеч қайси жамоага трансфер қилинмайди.

Биз Вестфалияданмиз. Бизда қоида бор. Вествалияликлар учун аниқлик энг муҳим нарса. Жейдон 2020-2021 мавсумда ҳам Дортмундда қолади. Буни бошқача талқин қилишга ҳожат йўқ, - дейилади баёнотда.

Жейдон Санчога жиддий қизиқиш билдирган “Манчестер Юнайтед” трансфер суммаси борасида Бундеслига вакили билан келиша олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!