Жейк Пол: "Мен "Канело"ни нокаутга учратаман!"
Влогер ва боксчи Жейк Пол Сауль Альваресни нокаутга учратишга ваъда берди.
"Мен 26 ёшдаман. Конор 29 ёшида Флойд Мейвейзерга қарши жанг ўтказиб, нокаутга учради. Мен анча ёш "Канело"га қарши рингга чиқаман ва уни нокаут қиламан. Бу сўзларимни ёдингизда сақлаб қолинг!", - деди Пол.
30 сентябрь куни Сауль Альварес Жермелл Чарлони очколар ҳисобига кўра мағлуб этганди.
Фикрлар