Жеймс Милнер АПЛда тарихий рекорд ўрнатди
"Брайтон" ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер "Брентфорд"га қарши Премьер-лига ўйинига илк дақиқалардан майдонга тушди. 40 ёшли Милнер учун бу Англия топ-дивизионидаги 654-ўйин бўлди.
Бу АПЛдаги ўйинлар сони бўйича янги рекорд бўлиб, ўз вақтида лигада 653 та ўйин ўтказган Гарет Берри ортда қолди.
Милнер Премьер-лигада "Лидс", "Нюкасл", "Астон Вилла", "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва "Брайтон" клубларида ўйнаган. АПЛ даражасида Жеймс 56 та гол урди ва шерикларига 87 та голли узатмани амалга оширди.
"Брайтон" айни дамда Англия чемпионати турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.
Фикрлар