Жезус "Арсенал"нинг йирик ҳисобидаги ғалабасига изоҳ берди

CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Габриэл Жезус Англия Премьер-лигасининг 19-тури доирасида "Астон Вилла" устидан қўлга киритилган йирик 4:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди.

Tecno

"Бу "Арсенал" учун ажойиб ўйин бўлди. Бу рақибга қарши ўйнаш жуда қийин. "Астон Вилла" ҳар доим муаммо туғдира олади. Биринчи бўлимда улар ўйин суръатини секинлаштиришга уринди. Аммо жамоамизнинг менталитети ўсмоқда, биз кун сайин кучайиб бормоқдамиз. Ана шу сабабли клуб ғалаба қозонишда давом этяпти", — дея Жезуснинг сўзларини BBC нашри келтиради.

Маълумот учун, Микель Артета шогирдлари 45 очко жамғариб, Премьер-лига турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!