Жезус: "Гвардиола айтган чизиқда ўйнайман"
"Манчестер Сити" вингери Габриэл Жезус жамоа устози Хосеп Гвардиола хоҳлаган чизиқда ўйнаши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
"Клубда рақобат кучли. Юқори савияли футболчилар тўпланган жамоа асосий таркибидан жой олиш жуда қийин бўлиши аниқ.
Мен мураббий қарорларини доим ҳурмат қилганман. У мени қаёрда кўришни хоҳласа, уша ерда тўп суришга тайёрман.
Терма жамоа сафида Америка кубогида ўнг қанот вингери сифатида, турнирдан сўнг ҳужумда тўп сурганман. Мен иккала чизиқда ҳам ўйнай оламан," - дейди Жезус.
Фикрлар