Жезус Неймарнинг қайси рекордини янгилади?
"Манчестер Сити" клуби форварди Габриэл Жезус кеча ЕЧЛ гуруҳ босқич сўнгги туридан ўрин олган “Динамо” Загребга қарши ўйинда хет-трик қайд этди ва ҳамюрти Неймардан ўзиб кетди.
Гап шундаки, Жезус Чемпионлар лигасида 10 та гол урган энг ёш бразилиялик футболчига айланиб олди. Шу куни у 22 ёш 252 кунлик эди.
Бу борадаги аввалги рекордчи ҳисобланган Неймар эса ушбу натижани 23ёш 75 кунлигида уддалаган.
Маълумот учун, Жезус “Манчестер Сити” сафига 2017 йил Бразилиянинг “Палмейрас” клубидан кўчиб ўтган эди.
Фикрлар