Жезус “Ювентус”да Роналдунинг ўрнини эгаллайди

“Ювентус” бош мураббийи Маурицио Сарри жамоа ҳужумини кучайтириш мақсадида “Манчестер Сити ” форварди Габриэл Жезусни олиб келмоқчи.

Сарри истеъдодли ёш футболчидан жамоанинг асосий голеадори сифатида фойдаланмоқчи ва уни марказий ҳужумчи амплуасида ўйнатишни режалаштирган. Агар бу иш ижобий амалга ошса, Жезус “Ювентус”нинг асосий тўпурари бўлади. Айни пайтда эса туринликларнинг аксарият голини Криштиану Роналду урмоқда. Маълумотларга қараганда, Криштиану ҳар доим ҳам юқори савияли ўйин намойиш этолмаяпти.

Ўз навбатида, “Манчестер Сити” вакиллари ўз таркибида “Ювентус”нинг коронавирусдан тузалган ҳужумчиси  Пауло Дибалани кўрмоқчи. Ҳар икки жамоа ўзаро футболчи алмаштириши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!