Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Жезуш шармандали мағлубият сабабини айтди

Роналдусиз қўлидан ҳеч нарса келмади

Криштиану Роналду терма жамоани тарк этгандан кейинги илк ўйинда Португалия йирик мағлубиятга учради. Лиссабонда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар Даниядан 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Португалия таркибида ягона голни қўшимча дақиқаларда Бернарду Силва урди.

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Лига миллатларида Данияга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

- Ҳимояда биз Даниядаги сафар ўйинида кўрсатган даражамизга етолмадик. Рақиб ҳужумларини тўхтатишга қодир бўлмадик, айниқса, танаффусдан сўнг. 

Ўйинчилар иккинчи бўлимда кучайишини кутгандим, аммо бу содир бўлмади. Рақиб биздан ҳам кучлироқ, ҳам сифатлироқ ўйин намойиш этди, — дея хабар беради Жезуш сўзларини A Bola.

Шу мағлубиятга қарамай, Португалия Лига миллатларидаги гуруҳида 12 очко билан пешқадамлигини сақлаб қолди. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Жезуш шогирдлари сафарда Уэльс терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ