"Жирона" ҳужумчиси А Серия гранди радарида

"Наполи" Артём Довбикни сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда. 

"La Gazetta dello Sport" хабарига кўра, неаполликлар Виктор Осимхенга ўринбосар изламоқда. "Лилль" ҳужумчиси Жонатан Дэвид эса асосий номзод сифатида кўрилмоқда. 

Канадалик футболчи Италия клуби келаси мавсум Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса ҳам мазкур жамоага ўтишга рози. Бунинг учун французлар данияликни 50 миллион евродан камроқ пулга қўйиб юбориши керак. 

"Жирона"дан Артём Довбик ва "Фейееноорд"дан Сантьяго Хименес ҳам Дэвидга муқобил вариант сифатида кўрилмоқда. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!