Жиру: Бензема билан бирга ўйнаганимда карьерам яхшироқ бўларди

"Челси" клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру бир неча йиллардан буён терма жамоага чақирилмаётган "Реал" форварди Карим Бензема ҳақида гапириб ўтди.

“Мен Каримдан хафа эмасман. Эҳтимол, у терма жамоада ўйнаганида менинг карьерам яхшироқ бўлар эди, чунки иккаламиз ҳам олдинда ўйнаймиз. Аммо биз буни ҳеч қачон била олмаймиз”, - деди Жиру.

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам 2015 йилдан буён Бенземани терма жамоага чақирмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!