Жиру Франция терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру халқаро фаолиятини қачон якунламоқчилигини айтди.
“2020 йилдаги Европа чемпионати мен учун Франция терма жамоасидаги сўнгги мусобақа бўлади. Шундан сўнг мен ёшларга ўрин бўшатиш керак деб ҳисоблайман”, - дейди Жиру.
Маълумот учун, 32 ёшли Жиру Франция терма жамоаси сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 85та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 32та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар