Жиру Франция термасида жароҳат олди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Оливье Жиру Франция терма жамоаси сафида Уэльсга қарши ўртоқлик ўйини олдидан ўтказилаётган машғулотлар пайтида жароҳат олди.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича 31 ёшли футболчи машғулот пайтида майдонга йиқилган ва ўнг оёғини жароҳатлаб олган. Ҳозирча унинг жароҳати жиддий эмаслиги ҳақида айтилмоқда. “Арсенал” ҳамда Франция терма жамоалари мураббийлар штаби Жирунинг жароҳати жиддий эмаслигига ва унинг бўлажак ўйинларда иштирок этишига умид қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Франция ҳамда Уэльс терма жамоалари ўртасидаги баҳс 10 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!