Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг фаолияти танқидий кўриб чиқилди (фоторепортаж)

Унда  Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг жорий йил биринчи ярим йиллигида белгиланган мақсадли вазифаларни бажариш бўйича ҳисоботи эшитилди. Мажлисда Қўмита аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мажлисда қайд этилганидек, амалга оширилган ишлар билан бирга вазирлик томонидан айрим топшириқлар бажарилмаган, баъзи вазифалар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйилган.

Шунингдек, 2020 йилда Токиода (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпиада ўйинларида 21 та спорт тури бўйича қарийб 100 нафар спортчидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси иштирокини таъминлаш учун лицензияларни қўлга киритиш белгиланган эди. Ҳозирги кунда эса 3 нафаргина спортчи ёзги Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензияни қўлга киритган.

Мажлисда бу каби камчиликларни бартараф этиш борасида сенаторлар томонидан тавсиялар ва таклифлар билдирилди. Кўриб чиқилган масала юзасидан Қўмитанинг тегишли  қарори қабул қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!