
Жицеримиз Қозоғистондаги турнирда олтин медални қўлга киритди
Қозоғистоннинг Олмма-ота шаҳрида Комбат жиу-житцу спорт тури бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди.
Эътиборлиси, унда ҳамюртимиз Ҳусан Раҳимов ҳам иштирок этиб, 93 кг вазнда олтин медални қўлга киритди.
Маълумот учун, Раҳимов 1 ой аввал ўтказилган Абу Дабидаги "Grand Slam" турнирида учинчи ўринни эгаллаган эди.
Comments