Жиянов жамоаси янги ҳужумчи харид қилди
"Нижний Новгород" уругвайлик ҳужумчи Хуан Боселли трансферини эълон қилди.
РПЛ клуби 23 ёшли футболчи билан 3 йиллик шартнома имзолади. Боселли "Дефенсор Спортинг" жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида форвард "Пералада", "Америка Минейро", "Атлетико Паранаэнсе","Кадис Б", "Тондела" ва "Жил Висенте" жамоаларида тўп тепган.
Маълумот учун, "Нижний" сафида икки ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев ва ҳужумчи Руслан Жиянов ҳаракат қилади.
Фикрлар