Жиянов: "Рақиблар оёққа ўйнашга ҳаракат қилишяпди"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган “Насаф” — “Навбаҳор” учрашувида ҳисоб очилмади — 0:0. Беллашувдан сўнг наманганликлар футболчиси Русланбек Жиянов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз профессионалмиз, ҳар бир вазиятга тайёр туришимиз керак, боримизни бердик. Ички муҳит яхши, Худога шукур, чарчоқ аломатлари йўқ. Лекин рақиб айрим вазиятларда ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилди, яъни ўтиб кетиш мумкин бўлган ҳолатларда кўпроқ оёққа ўйнаб, ўйинни секинлаштиришга уринди. Бу ҳам ўйиннинг бир қисми, бунга ҳам тайёр туриш керак.

Мухлисларга гап йўқ — қаерда ўйнашимиздан қатъи назар, келиб қўллаб-қувватлашяпти. Биз ҳам уларни хурсанд қилишга ҳаракат қилдик, аммо бу сафар ўхшамади. Гол бўлмади. Худо хоҳласа, мавсум ҳали узоқ, мақсадларимиз юқори ва шу йўлда давом этамиз. Жароҳатдагилар қайтса, бу жамоага катта ёрдам беради".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!