Жиззахликлар қаршиликларга қаршилик қила олмади (видео)
Кеча Coca Cola Суперлигасининг 10-турида “Насаф” Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги “аждарлар” Улуғбек Бақоев қўл остидаги жамоага жавобсиз 3 та гол уришди. Дастлаб, 15-дақиқада Ислом Кенжабоев пенальтидан ҳисобни очган бўлса, кейинроқ Бобир Абдуҳолиқов (36’) ва Ҳусайн Норчаев (90’+1’) рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар