Жо Роган: "Ислом Махачевнинг даражаси Хабиб Нурмагомедовникидан юқорироқ"

  • 02.01.2026 13:05
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC нинг таниқли шарҳловчиси Жо Роган ярим ўрта вазн тоифасида промоушеннинг амалдаги чемпиони Ислом Махачевнинг ММА афсонаси Хабиб Нурмагомедовдан устунлигини айтди.

Tecno

"Хабиб, шубҳасиз, барча даврларнинг энг буюк жангчиларидан бири. Бироқ Нурмагомедов ва Махачев ўртасидаги фарқ шундаки, Ислом зарба бериш техникаси бўйича элита жангчиси ҳисобланади. Хабиб ҳақиқатан ҳам яхши позицияга эга, аммо Махачев Александр Волкановскини бошига тепиб, нокаутга учратди - Хабибнинг арсеналида бундай ҳолат бўлмаган. Ислом рақибини "стойка" да, партерда нокаут қилиши ёки бўғиш усули билан мағлуб этиши мумкин. Шу боис Махачев бир поғона юқорироқ", - деди Роган.

Эслатиб ўтамиз, Хабибнинг профессионал ММАдаги рекорди 29-0. Махачевники эса 28-1.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!