Жо Роган: "Мейвезер 100% ҳақ эди"

Машҳур UFC шарҳловчиси Жо Роган афсонавий америкалик боксчи Флойд Мейвезернинг Жон Готти III билан кўргазмали жанг пайтида ҳакамни алмаштириш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлади.

 “Биринчи ҳакамнинг қарори кулгили эди. Флойд рақибининг бошига тўғри зарба берди, бироқ ҳакам буни бошнинг орқа қисмига ҳужум деб ҳисоблади. Мейвезер ўз реакциясида 100% ҳақ эди, чунки зарба рақибининг чаккаси томонига тушди. Шундан сўнг Флойд "Сиз нима ҳақида гапиряпсиз?" деди ва ҳакамни алмаштиришни сўраб, рингдан чиқариб юборди", - дея Роганнинг сўзларини келтирди Bloody Elbow.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!