Жо Харт "Милан"га ўтмоқчи
"Бёрнли" клуби дарвозабони Жо Харт жорий қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартирмоқчи.
Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли англиялик посбон "Милан"га ўтмоқчи. Харт Пепе Рейна ўрнига муносиб ўринбосар қидираётган "россонерилар"га ўз номзодини таклиф қилган.
Маълумот учун, Харт бу мавсум “Бёрнли” сафида бор йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, Жо Харт учун А Серия бегона эмас. У 2016/17 йилги мавсумда “Торино” шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар