Жоау Фелиш АПЛнинг икки гранди радарида

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Жоау Фелиш Англия премьер-лигасининг икки клуби томонидан нишонга олинган. 2022/23 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида португалиялик футболчи "Челси" сафида ижара асосида ўйнади ва Англия чемпионатида тўртта гол урди.

"Onda Cero" нашри хабарига кўра, Фелишнинг хизматларига "Тоттенхэм" ва "Астон Вилла" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. "Атлетико" ўз ҳужумчисини 100 миллион еврога баҳоламоқда.

23 ёшли ҳужумчининг ўзи ҳам "Атлетико"да қолишни истамаяпти, футболчининг мураббий Диего Симеоне билан муносабатлари яхши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!