Жоау Фелишдан ажойиб натижа
Португалия терма жамоаси жаҳон чемпионати стартида Ганани 3:2 ҳисобида мағлуб этди. "Сараланган жамоа" сафида Криштиану Роналду, Жоау Фелиш ва Рафаэль Леау рақиб дарвозасини ишғол қилди.
"Opta" статистик нашри маълумотларига кўра, Жоау Фелиш Португалия таркибида жаҳон чемпионати доирасидаги беллашувларда гол урган учинчи энг ёш футболчига айланди. Фелиш 23 ёш-у 13 кунлигида ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Олдинги ўринларда 1966 йилги жаҳон чемпионатида Португалия терма жамоаси сафида гол урган Антонио Симоэш (22 ёш-у 217 кун) ва 2006 йилги мундиалда тўп киритган Криштиану Роналду (21 ёшу 132 кун) каби футболчилар бор.
Эслатиб ўтамиз, Португалия кейинги ўйинини 28 ноябрь куни Уругвайга қарши ўтказади.
Фикрлар