Жоау Мариу: "Чемпионлар Лигасида "Интер"га қарши ўйнашни истамасдим"

"Локомотив" клубининг янги ярим химоячиси Жоау Мариу Москва жамоасига ўтгани борасида фикрлар билдирди.

Сизда, бошқа клубларда фаолиятингизни давом эттириш учун вариантлар кўп бўлганлиги рост-ми? Нима учун айнан "Локомотив"ни танладингиз?

Иккиланмастан таклифни қабул қилдим. "Локо"нинг бош директори билан суҳбатлашган эдим. Суҳбат давомида у билан орзуларим ҳақида ўртоқлашдим ва чундимки "Локо"да бу орзуларга эриша оламан. Ҳа, бошқа клублар билан ҳам музокаралар бўлган эди, аммо энг асосийси мен "Локомотив"даман.

ЧЛда "Интер"га қарши ўйнашни истармидингиз?

ЧЛгача узоқ йўлни босиб ўтишимиз керак. Аммо мен "Интер"га қарши ўйнашни истамас эдим, - деди Жоау Мариу.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!