Жоау Мариу "Локомотив"да қолмоқчи

Португалиялик ярим ҳимоячиси Жоау Мариу "Интер"га қайтмоқчи эмаслиги ва "Локомотив"да қолмоқчилигини айтди.

“Мен “Интер”га қайтишдан кўра шу ерда қолишни танлаган бўлардим. Менга жамоа ва шаҳар ёқади. Аммо, футболда келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. “Локомотив” мени сотиб олади деб умид қиламан”, - дейди Мариу.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” Мариуни ўтган ёз “Интер”дан бир мавсумга ижарага олган эди. Москваликларда унинг тўлиқ трансферни 18 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор. У жорий мавсум 12 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муалифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!