Жокович: Уни руҳий тушкунликка тушира олдим

Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси Новак Жокович Римдаги "Мастерс" турнирининг учинчи босқичида Филип Крайинович устидан қозонган ғалабаси (7:6, 6:3) ҳақида фикр билдирди:

"Бу фаолиятимдаги энг узун сетлардан бири бўлди. Биринчи сетда 87 дақиқа ўйнаш бу жуда қийин. Камига, энг яқин дўстларимдан бири билан шундай ўйинда иштирок этиш осон эмас. Менимча, биринчи сет умуман бошқача сценарийда ўтиши ҳам мумкин эди.

Яхшиямки, барчаси хайрли якунланди. Уни руҳий тушкунликка тушира олдим ва бу менга иккинчи сетда қўл келди. Юзага келган илк имкониятдан фойдаландим ва ўйинни якунладим".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!