Жокович ва Халеп энг тезкор теннисчи экан
Ads
Австралия теннис федерацияси "Катта дубулға" туркумига кирувчи турнирлардаги маълумотлар асосида 2016 йилнинг энг тезкор теннисчиларини аниқлади.
 
Унга кўра, эркаклар ўртасида Новак Жокович энг катта тезликда ҳаракат қилгани маълум бўлди. Унинг максимал тезлиги 36,02 километр/соатни кўрсатган. Аёллар ўртасида эса Симона Халепга тенг келадигани топилмади. Руминиялик теннисчи қиз 23,04 километр/соат тезликда югурган.
 
Энг тезкор теннисчилар билан танишинг:
 
Эркаклар
 
1. Новак Жокович (Сербия) — 36,02 км/с (максимал тезлик) — 14,89 км/с (ўртача тезлик).
 
2. Энди Маррей (Буюк Британия) — 34,87км/с — 15,89 км/с.
 
3. Ллейтон Хьюитт (Австралия) — 31,24 км/с — 15,25 км/с.
 
Аёллар
 
1. Симона Халеп (Руминия) — 23,04 км/с — 13,69 км/с.
 
2. Карла Суарес-Наварро (Испания) — 22,48 км/с — 13,56 км/с.
 
3. Доминика Цибулкова (Словакия) — 21,98 км/с — 13,43 км/с.