Жон Жонсни ҳайратга солган UFC жангчиси ким?

  • 09.01.2026 20:34
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

ММА афсонаси Жон Жонс ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони ҳақида гапирди.

"Махачев, шубҳасиз, барча даврларнинг энг буюк жангчиларидан бири. У Жек Делла Маддаленага қарши баҳсда яққол устунлик қилганида ҳам ҳайрон қолмадим. Исломнинг фаолиятини кузатиб бориш мен учун жуда қизиқ. У ҳамма нарсани тўғри бажармоқда. Россиялик мени чиндан ҳайратга солган кам сонли спортчилардан бири", - деди америкалик "Red Corner MMA" You Tube каналида.

Эслатиб ўтамиз, Махачев "UFC 322" турнирида Жек Маддаленани ҳакамларнинг якдил қарорига кўра енгиб, ярим ўрта вазнда чемпионга айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!