Жон Жонс ва Том Аспиналл жангини тез орада кўрмаймиз!

  • 20 март, 13:39
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Таниқли журналист Ариэль Хельвани оғир вазнда UFC чемпиони Жон Жонс ва англиялик Том Аспиналл ўратсидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Жонсга олти ойлик тайёргарлик зарурлиги ҳақида менга хабар беришди. Бу айнан Аспиналл билан жанг келишилгач маълум бўлмоқда. Олти ой ичида нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Агар жангчиларга катта пул таклиф қилинса, барчаси тезлашиб кетиши мумкин. Бироқ менимча, бу тўқнашув ёзда ўтказилиши эҳтимоли анча кам" - деди Хельвани.

Аввалроқ, UFC президенти Дана Уайт Жонс ва Аспиналл қарама-қаршилигини шу ёзда бўлиб ўтишини айтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!