Жон Жонс: "Хамзат Чимаев исталган вазн тоифасида рақобат қила олади"

  • 09.01.2026 16:33
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC собиқ чемпиони Жон Жонс ўрта вазндаги камар соҳиби Хамзат Чимаев ҳақида гапирди.

Tecno

"Менимча, Хамзат исталган вазн тоифасида рақобат қила олади. У ҳозирги пайтда сайёрадаги энг кучли жангчилардан бири. Чимаев оғир вазн жангчилари билан беллашиш учун етарлича йирик. У ўрта вазнда ажойиб жангчи, аммо мен уни ярим оғир вазнда кўришни истардим. Чечен Перрейра ва Анкалаев каби йигитларга учун ҳам жиддий рақобат ярата олади", — деди Жонс "Red Corner MMA" нашрига берган интервьюсида.

Маълумот ўрнида, Хамзат Чимаев титулини илк бор Рамазон ойидан кейин ҳимоя қилишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, тарқалаётган гап-сўзларга кўра, агар Алекс Перрейра оғир вазн тоифасида чемпионлик жангини ўтказиш имкониятига эга бўлса, лиганинг ярим оғир вазн дивизионида янги чемпион пайдо бўлиши ҳам мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!