Жон Терри: Азар - Роналду ва Месси даражасидаги футболчи

Лондоннинг "Челси" клуби собиқ сардори Жон Терри жамоанинг бельгиялик вингери Эден Азарнинг ўйинларини юқори баҳолади.

“Ишонаверинг, у - Роналду ва Месси билан бир ҳил даражадаги футболчи, бу ҳақда ҳеч қандай шубҳага ўрин йўқ. Мен Эденни сўнгги йиллар давомида деярли ҳар куни кузатдим. Азар – топ даражадаги футболчи ва у кундан-кунга кучаймоқда. Мен уни Европанинг энг яхши футболчиларидан бири бўлса керак деб ўйлардим, лекин ҳозир фикрим ўзгарган. У балким ҳақиқатдан ҳам энг зўридир?!”, - дейди афсонавий ҳимоячи.

Маълумот учун, 27 ёшли Азар жорий мавсум “аристократлар” сафида жами 6та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)