Жон Терри мураббийлик фаолиятини бошламоқчи
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби собиқ сардори Жон Терри мураббийлик фаолиятини бошлашга тайёр ткрибди. Ҳимоячининг сўзларига кўра, у бунга 23 ёшидан бери тайёргарлик кўриб келмоқда.

Моуриньо “Челси”ни бошқарган вақтлари мен ёш эдим. Ўшанда ёшим 23 бўлган, – дея Терри сўзларини келтиради Mirror нашри. – Аммо бир нечта машғулотлардан сўнг мен блокнот олдим ва у билан барчасини ёза бошладим. Бу ерда унинг гаплари ўйинолди ва матбуот анжуманларидаги сўзлари бор. Жозе келган вақтдан бери мен мураббий бўлишни хоҳлайман.